50139

Террорни тарғиб қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Дунё 19 декабрь 21:26 535

Россиянинг Тверь шаҳрида террористик характердаги материаллар намойиши учун ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилади Sputnik Заволжье туман суди матбуот-хизматига таяниб.

Аниқлик киритилишича, 1985 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси йил давомида терроризмни оқловчи хусусият касб этган фото ва видеоматериалларни тарқатиш билан шуғулланган.

Айни вақтда мигрант қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Тошкент шаҳрида Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун террористлар сафига фуқароларни жалб этиш ва ёллаш билан шуғулланган икки нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган эди.

Изоҳ билдириш