10581

Тереза Мэй мусулмонлар хавфсизлигини таъминлашини айтди

Дунё 20 июнь 23:34 293

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мусулмонларнинг хавфсизлиги таъминлаш учун барча ишни қилишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости’га ҳукумат раҳбарининг душанбага ўтар кечаси фавқулодда ҳолат юз берган масжидга келганлар билан учрашуви қатнашчиларидан бири хабар қилган.

«Мэй хоним мамлакатдаги мусулмонлар ҳамжамияти хавфсизлигини таъминлаш устида ишлашини айтди. У бунинг учун барча ишни қилишини маълум қилди», – дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Шунингдек, Лондон ҳокими Содиқ Хоннинг душанба куни маълум қилишича, шаҳардаги масжидлар кучайтирилган тарзда қўриқлана бошланади.

Душанба кунига ўтар кечаси Лондон шимолида фургон тунги ибодатдан қайтаётган мусулмонларга қараб ҳайдаб борилди. Полициянинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 10 инсон жароҳатланди. 48 ёшли оқтанли эркак буни амалга оширганликда гумонланиб қўлга олинди.

«Яқин соатлар ва кунларда, айниқса Рамазон ойи якунланиши арафасида масжидлар ёнида полициячилар сони кўпайтирилади», – деди Хон журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда бу сўнгги уч ойда рўй берган тўртинчи теракт бўлди.

Изоҳ билдириш