41739

Теракт содир этган Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди

Дунё 12 июнь 16:08 684

Ўтган йили Стокгольмда содир этган теракти учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда унинг адвокати Йохан Эрикссон SVT телеканалига маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

«Бу суд ҳукмини қабул қилишини билдирувчи актни имзолаганини билдиради. У эндиликда узоқ вақтда жазони ўташ муассасасида қолади», — дейди Эрикссон.

2017 йилнинг 7 апрель куни Оқилов олиб қочилган юк машинасида Стокгольм марказида жойлашган Дроттнинггатан кўчасидаги пиёдалар йўлаги орқали 550 метр масофани босиб ўтган ва 5 кишининг умрига зомин бўлган.

Жорий йилнинг 7 июнь санасида Швеция суди уни террорчиликда, беш кишини ўлдиришда ва 119 эпизодда қотиллик содир этиш борасида айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Изоҳ билдириш