44349

Таиланддаги ғордан барча болалар қутқарилди

Дунё 11 июль 11:29 262

Таиландда ғор ичида қолиб кетган барча болалар ва уларнинг устози қутқарилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Ўн иккинчи болакай ва уларнинг устози ғордан чиқиб дала госпиталига йўл олишди», — дейилган хабарда.

Ғордан қутқарилган барча болалар вертолётда Чианграй шаҳар касалхонасига олиб келинмоқда. Уларга ҳозирча яқинлари билан учрашишга рухсат берилгани йўқ. Болалар маълум вақт  шифокор кузатувида бўлиши хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни маҳаллий футбол мактабининг 12 нафар тарбияланувчиси ва уларнинг устози Тхам-Луанг номли ғорга киришади. Шундан сўнг кутилмаганда кучли ёмғир бошланади ва ғорнинг кириш қисми сув остида қолиб кетади.

Болалар турган жой улар йўқолиб қолганидан бир ҳафта ўтиб аниқланади ва қутқарув операцияси бошланади. Қорнинг сув остида қолган кириш қисми ноқулай ва тор бўлгани туфайли болаларни қутқариш операцияси ўта мураккаб кечади.

Ғаввослар ғорнинг 7км чуқурлига кириб болаларни бирма-бир олиб чиқа бошлайди. Қутқарув операцияси давомида бир нафар қутқарувчи ҳаво етмай қолиши туфайли вафот этади.

Изоҳ билдириш