48010

Сўров натижалари: Дунё кимга кўпроқ ишонади? Путингами ёки Трампга?

Дунё 2 октябрь 9:52 1 253

Владимир Путинга Дональд Трампдан кўра кўпроқ ишонишади. Американинг Pew Research Center тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Сўровга кўра, респондентларнинг 30%и Россия президентининг халқаро майдондаги сиёсатини тўғри, дея баҳолайдилар ва унга ишонадилар. ХХР Раиси Си Цзинпиннинг ушбу савол бўйича натижаси бироз юқори – унинг ишонч рейтинги – 34%.

Трампда ушбу кўрсаткич – 27%, дунё етакчилари орасида ишонч рейтингида энг юқори кўрсаткичга эга сиёсатчи бу Ангела Меркель. Германия канцлери учун респондентларнинг 52%и овоз берган.

Тадқиқотга кўра, респондентларнинг аксарияти АҚШнинг халқаро саҳнадаги ролидан ташвишда эканликларини билдиришган. Уларнинг фикрича, Қўшма Штатлар дунёдаги муҳим муаммоларни ҳал этишда бошқа мамлакатлар фикрини аксарият ҳолларда писанд этмайди. Айрим респондентлар, АҚШ глобал масалаларни бартараф этишда айни вақтда аввалгидан кўра камроқ ҳаракат қилмоқда, деган фикрларни билдирганлар.

Сўров шуни кўрсатдики, одамларнинг аксарияти Хитойнинг дунё саҳнасида юритаётган сиёсатини тобора кўпроқ маъқулламоқда.

Сўров 2018 йилнинг 20 май санасидан 12 августига қадар ўтказилган, унда 25 давлатдан 26,1 минг киши иштирок этган.

Изоҳ билдириш