3534

Сноуден америкаликлар Афғонистонда аслида нимани бомбардимон қилганини айтди

Дунё 14 апрель 11:01 357

Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден ўз Twitter’ида маълум қилишича, АҚШ Афғонистонга берган зарба жангариларнинг АҚШ томонидан молиялаштирилиб қурилган туннелларига теккан, деб ёзади «РИА Новости»

Гап Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Тора-Бора ғор мажмуаси ҳақида бормоқда. Ўз сўзлари тасдиғи сифатида Сноуден New York Times газетасидаги мақоладан парчани келтирди.

«Тора-Бора мужоҳидлар учун қурилган истеҳкомли база, мажмуа бўлган, у қисман Марказий разведка бошқармаси томонидан молиялаштирилган», — дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қуролли Кучлари 13 апрель куни Афғонистондаги ИШИД террорчилари объектларига ўзининг энг қудратли авиабомбаси — GBU-43/B’ни ташлагани, мазкур бомбадан илк бор жанговар шароитда фойдаланган.

Изоҳ билдириш