36976

Шойгу: Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга «Ислом давлати» жангарилари қайтмоқда

Дунё 24 апрель 18:36 875

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу «Ислом давлати» террорчилик уюшмаси жангарилари Сурия ва Ироқдан Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга ўтишмоқда, дея баёнот қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

«Ислом давлати» деб аталмиш ташкилот тор-мор этилгач, Сурия ва Ироқдаги жангарилар бошқа ҳудудларга, шу жумладан, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиёга кўчиб ўтишмоқда. У ерда янги террорчилик ячейкалари вужудга келмоқда», — деб баёнот қилди Шойгу Пекинда бўлиб ўтган ШҲТ мамлакатлари Мудофаа вазирлари мажлисида.

Изоҳ билдириш