17675

Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши киритган янги санкцияларни кескин рад этди

Дунё 13 sentyabr 9:36 135

Шимолий Корея олтинчи маротаба ядровий синовларни ўтказган Пхеньянга нисбатан санкцияларни янада қатъийлаштиришни назарда тутган БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясини кескин рад этади, дейилади КХДР ТИВ баёнотида.

Расмий баёнот Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилган.

«Резолюция» АҚШ томонидан турли тубан ва харом воситалар ёрдамида атай уюштирилган эди. Шимолий Корея унинг ўзини ҳимоя қилишга бўлган қонуний ҳақ-ҳуқуқларидануни маҳрум этишга ҳамда кенг миқёсдаги иқтисодий қамал ё1рдамида давлат ва фуқароларни бўғиб қўйишга йўналтирилган, ярамас фитна маҳсулоти бўлган БМТ ХКнинг «2375 резолюциясини» энг қатъий оҳангларда қоралайди ва ўта кескин тарзда рад этади», — дейилади хабарда.

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги «санкциялар борасида навбатдаги ноқонуний резолюциянинг қабул қилиниши» Шимолий Кореяни у танлаган йўл ҳақиқатда тўғрилигига яна бир бор ишонтирди», дея алоҳида таъкидлаган.

Шимолий Корея минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш, мамлакат суверенитетини ва давлат сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқини ҳимоялаш учун ўз қудратини икки ҳисса кучайтиришга ва бу борада АҚШ билан тенглашиб олишга ваъда берган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш