17596

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамлеясининг биринчи кунида сўзга чиқади

Долзарб янгилик | Дунё 12 сентябрь 15:06 635

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи кунида сўзга чиқади, деб хабар қилди РИА Новости.

Ўзбекистон президенти билан бирга шу куни Бош ассамблея минбарига АҚШ президенти Доналд Трамп, шунингдек Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари чиқадилар.

Бош Ассамблеянинг олий сиёсий музокаралари 19-25 сентябрь кунлари ўтказилади.

Музокараларнинг энг долзарб мавзуси дунё аҳолиси учун муносиб ҳаёт яратишдир.

Бундан ташқари, Бош Ассамблея иштирокчилари Марказий Америка, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятларни муҳокама қиладилар.

Шунингдек, 20 сентябр куни Украина президенти Петр Порошенко Донбассда тинчликпарвар миссиясини жойлаш ҳақидаги масалани кўтариб чиқади. Молдавия ҳукумати эса ўз ҳудудидан хорижий ҳарбийларни чиқиб кетиш масаласи бўйича сўзга чиқади.

Анжуманнинг сўнгги кунида ташқи ишлар вазирларининг сўзга чиқиши белгиланган. Унда КХДР ва Сурия ташқи ишлар вазирлари чиқишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси — бу умумий сиёсий музокаралар ўтказиладиган халқаро форум ҳисобланади ва Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида ўтказилади. Халқаро сиёсий анжуман давомида БМТга аъзо давлатлар делегация раҳбарлари дунё ҳамжамияти олдида турган асосий хавф-хатарлар, халқаро ва минтақавий инқирозлар хусусида ўз фикрларини билдирадилар.

Изоҳ билдириш