36920

ШҲТ давлатлари Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини қўллаб-қувватлади

Дунё 24 апрель 14:35 237

ШҲТ иштирокчи давлатлари Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни қўллаб-қувватлади.

Бу ҳақда журналистларга Пекинда бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Россия вазирининг айтишича, Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларини барча бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

«Барча иштирокчилар афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш, бунда ИД сафига толибларнинг айрим вакилларини жалб этишга уринишларга йўл қўймаслик чақириғини маъқуллади», — деб иқтибос келтирди Лавровнинг сўзларидан РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бўйича халқаро конференция шу йилнинг март ойида Тошкентда бўлиб ўтганди.

Унда Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари, қатор давлатлар ташқи ишлар вазирлари, ЕИ ва БМТнинг юқори даражадаги вакиллари иштирок этганди. 

Изоҳ билдириш