32063

Саакашвили Голландия паспортига эга бўлди

Дунё 16 февраль 14:08 574

Нидерландия ҳукумати Михаил Саакашвилига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишди Бу ҳақида унинг ўзи Facebook саҳифасида хабар қолдирди.

“Сўнггивақтларда илк бора шахсимни тасдиқловчи, ҳақиқий ҳужжатга эга бўлдим. Нидерландияга келишим билан менга яшашим, Евроиттифоқда ишлашим учун зарур бўлган шахсимни тасдиқловчи ҳужжатни топширишди. Бунга бир неча дақиқа кифоя қилди, холос”, деб ёзди собиқ Грузия президенти. Шунга қарамай, у Украина фуқаролигини қайтариб олиш фикридан воз кечмаганлигини ҳам айтиб ўтди.

Саакашвили Амстердамга 14 февраль куни келди. Уни 12 февраль куни Украинадан Польшага чиқариб юборишди. Бироқ сиёсатчи Польшадан сиёсий бошпана сўрамаслигини, оиласи билан Голландияга кетишини маълум қилган эди.

Изоҳ билдириш