24455

Россияда вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун янги виза жорий этилди

Дунё 22 ноябрь 18:38 787

Россия бош вазири Дмитрий Медведев вақтинчалик яшаш ҳуқунини берувчи рухсатномани олиш мақсадида бериладиган янги виза жорий этилиши тўғрисида қарорни имзолади.

«Оддий виза» тоифаси янги тур билан тўлдирилди – Россияга РФда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш мақсадида киришга оддий виза», – дейилади хабарда. Ушбу виза хорижий фуқарога тўрт ой муддатгача берилади.

Россия дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан ИИВ ҳудудий органининг хорижий фуқарога берилган вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида кириш визаси расмийлаштирилади. Бундай кириш визаси бир марталик бўлади», — дейилган хабарда.

Ушбу қарор Россияда вақтинча яшаш ҳуқуқни олган ва кириш визаси талаб қилинадиган хорижий фуқаролар учун амал қилади.

Изоҳ билдириш