29790

Россияда ўқувчиларга болта билан ҳужум қилиб мактабга ўт қўйишди (видео)

Дунё 19 январь 13:07 782

Россиянинг Бурятия Республикаси пойтахти Улан-Удэ шаҳридаги Сосновий бор ҳарбий посёлкасида икки нафар ўсмир ўрта таълим мактабига ҳужум қилишди. Бу ҳақида Lenta.ru хабар берди.

Ҳозир воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ишламоқда. Ёнғин бартараф этилган ва мактаб биносидан 500 нафар одам эвакуация қилинган. Дастлабки маълумотга кўра, 9-синф ўқувчиси болта билан қуролланган бўлган ва ўқувчиларга жароҳат етказган. Шундан сўнг еттинчи синф кабинетида ёнғин бошланган – ҳужум қилган шахс у ерга «Молотов коктейли»ни улоқтирган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бу ҳужум натижасида камида беш киши жабрланди: 13 ёшдаги тўрт нафар еттинчи синф ўқувчиси болта билан жароҳатланган бўлса, ўқитувчи бош мия жароҳатини олган. Оловдан эса ҳеч ким жабр кўрмаган. «Интерфакс» хабарига кўра, ҳужум қилганлар қизлардан бирининг бармоғини чопиб ташлашган.

Изоҳ билдириш