47360

Россияда Nexia ва рейс автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Дунё 12 сентябрь 8:51 341

Россияда Nexia ва рейс автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бир нафари жароҳат олди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган бирламчи маълумотга асосан 2018 йилнинг 11 сентябрь куни соат 07:15 (Москва вақти билан)да Орловск вилояти Орловск тумани М-2 «Қрим» автойўлининг 322-километрида 403-йўналишда ҳаракатланаётган ПAЗ русумли автобус  (О 66 КU 57 RUS) билан Daewoo Nexia русумли енгил автомоблининг (V 120 VА 116 RUS) тўқнашуви содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида Nexia автомобилида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар  фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, дастлабки маълумотга асосан улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши мумкин.

 

Изоҳ билдириш