1152

Россияда банкоматларга хужум қилувчи вирус пайдо бўлди

Дунё 20 март 8:56 353

Росссия Федерациясида банкоматларга хужум қилувчи вируслар пайдо бўлди деб маълумот бермоқда «Коммерсант». FinCert маълумотига кўра ушбу турдаги вируслар мамлакатда биринчи бор аниқланган. Вирус банкоматнинг оператив хотирасига жойлашади ва ўзини антивирус дастурлари орқали аниқланишини қийинлаштиради. Вируснинг асосий хусусияти унинг файллари мавжуд эмаслигидир.

Мутахассисларнинг фикрича ушбу вируслар банкоматлар тармоғига жавоб берувчи банк ходимларининг компьютерлари орқали банкоматларга етиб келмоқда. Жиноятчилар ўз мақсадларига етишлари учун банкоматга ўзлари томондан дастурлаштирилган кодни киритишлари кифоя. Код киритилгандан сўнг сахий банкомат ўзининг биринчи кассетасида бўлган 1-5 минг рублгача бўлган қийматдаги 40 та купюрани чиқариб беради.

Изоҳ билдириш