36526

Россия ТИВ: Скрипалларнинг заҳарланишини катта эҳтимол билан Британия уюштирган

Дунё 20 апрель 8:21 149

Россиялик собиқ разведкачи Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши Россияни обрўсизлантириш мақсадида катта эҳтимол билан Британия махсус хизматлари томонидан уюштирилган, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

«Катта эҳтимол билан россиялик фуқароларнинг Солсберида заҳарланиши билан боғлиқ воқеа манфаатли бўлган ва балки Россия ҳамда унинг сиёсий раҳбариятини обрўсизлантириш мақсадида Британия махсус хизматлари томонидан уюштирилган. Тарихда Буюк Британия илгарилари ҳам бундай ишлар билан мунтазам шуғулланиб келган. Бу қадам консерватив ҳукуматнинг мамлакатимизни ёвуз қилиб кўрсатиш бўйича умумий русофоб чизиғига мос тушади. Бундан ташқари, Буюк Британия миллий хавфсизлик стратегияси ҳамда Буюк Британия бош вазири Тереза мэйнинг ўтган йил охирида зиёфатда сўзлаган нутқи ҳам буни тасдиқлайди», — деди у.

«Солсберидаги заҳарланишни тергов қилиш доирасида Россия билан ҳамкорлик қилишни қатъиян рад этиш, Лондоннинг консуллик конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бузиши, КҚТТ билан ҳамкорликдан қочиш ва холис текширув ўтказиш учун керакли ҳужжатларнинг яширилиши бунга яққол мисолдир», — деди Захарова.

Эслатиб ўтамиз, Скрипаллар ишида Лондон Россияни айбдор деб эълон қилган, лекин ҳозирча ҳеч қандай аниқ исбот келтиргани йўқ. Россия бу ишга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, ушбу ишни халқаро Конвенцияга мувофиқ текширишни талаб қилмоқда.

Изоҳ билдириш