10410

Россия Сурияда АҚШ билан ҳамкорлик қилиш фикрини ўзгартирди

Дунё 20 июнь 9:44 279

Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги урушда «Ҳалокатларнинг олдини олиш ва ҳаво хавфсизлигини таъминлаш бўйича меморандум» доирасидаги Америка билан ҳамкорлик бекор қилинишини эълон қилди. Бу ҳақида Russian​ Today​ телеканали хабар бермоқда.

Россия нинг бундай қарорга келишига якшанба куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурия армиясига қарашли СУ-22 қирувчи самолётининг уриб туширилиши сабаб бўлган. Пентагон мазкур ҳодисани «АҚШнинг иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун қилинган тадбир» сифатида баҳолаган бўлса, Сурия ҳукумати АҚШни “терроризмга қарши кураш бўйича барча ҳаракатларни чиппакка чиқариш”да айблаган.

Россия Мудофаа вазирлиги бўлиб ўтган ҳодисани АҚШ ҳарбий қўмондонлиги томонидан батафсил ўрганилиши ва натижалар Россия билан баҳам кўрилишини талаб қилган. Вазирлик баёнотида АҚШ армияси томонидан Сурия ҳаво ҳудудида Сурия ҳарбий самолёти уриб туширилиши «Сурия Араб Республикасининг суверенитетини сурбетларча бузиш» сифатида баҳоланган.

Баёнотда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаракати Сурияга қарши ҳарбий тажовуз сифатида эътироф этилган. Вазирликка кўра, СУ-22 самолёти уриб туширилган вақтда Россия самолётлари Суриянинг ҳаво ҳудудини назорат қилаётган бўлган. Россия томони ҳужумдан аввал америкаликлар алоқага чиқмаганини айтмоқда. Аммо АҚШ ҳарбий қўмондонлиги эълон қилган баёнотда улар Россияни огоҳлантиргани иддао қилинган эди.

Изоҳ билдириш