39602

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дунё 22 май 9:56 496

22-23 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация Тошкентда бўлиши режалаштирилган. Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация кеча кечқурун Тошкентга етиб келди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун 22 май куни эрталаб Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Сергей Шойгуни кутиб олиши режалаштирилган. Ташриф давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари хусусида сўз юритилади.

Шунингдек, ташриф доирасида Россия Федерацияси Мудофаа вазири Қуролли кучлар академиясида бўлиб, Ўзбекистонда етук ҳарбий кадрларни тайёрлашнинг замонавий жараёнлари билан танишади. Шунингдек, ҳукумат даражасидаги бир қанча учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.​

 

Изоҳ билдириш