39018

Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди

Дунё 17 май 8:25 296

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди, деб хабар берди РИА новости.

Туркия раҳбари пойтахт Лондонга етиб келгач, Букингем саройида қиролича Елизавета билан учрашди. Уч кунлик ташрифи давомида Ражаб Тойиб Эрдўғон ваАнглия Бош вазириТереза Мей ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда инсон ҳуқуқлари, терроризмга қарши кураш, миграция ҳамда минтақавий тинчликни барқарорлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида хам сўз борди.

Учрашув Англия ва Туркия учун «яқин муносабатларни» ўрнатиш ҳамда мудофаа соҳасида «умумий манфаат» мавзусида муҳокамалар олиб бориш учун ташкил этилди. Бош вазир Тереза Мей ва Туркия раҳбари Ғазодаги вазият хусусида ҳам тўхталиб, зўравонликлар туфайли одамлар қурбон бўлаётганини таъкидлашди.

Изоҳ билдириш