48336

Рамзан Қодировнинг сўзларидан сўнг чеченистонлик ўсмир кечирим сўради

Дунё 11 октябрь 16:05 1 000

Москвада жамоат транспортида безорилик қилган чеченистонлик ўсмир Рамзан Қодировнинг сўзларидан кейин кечирим сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу кўнгилсиз воқеа 1 кун олдин содир бўлган эди. Москва автобусларидан бирида Чеченистонлик ўсмир қарама қарши ўриндиқда ўтирган йўловчилардан “Ахмат сила” дейишни талаб қилган ва уларга қарата бўш алюмин банка улоқтирган эди.

Ушбу видеоролик интернетда тарқалганидан сўнг, Рамзан Қодировнинг жуда қаттиқ жаҳли чиққан ва у чеченистонлик талабадан дарҳол, биринчи рейс билан Грозныйга қайтиб ота-онаси билан унинг ҳузурига келишини талаб қилган эди.

“Қаерда бўлсанг ҳам зудлик билан, биринчи рейсда Грозныйга етиб келишингни ва ота-онанг билан бирга мени олдимга келишингни талаб қиламан. Сенда бир неча соат вақт бор холос. Акс ҳолда қаттиқ пушаймон бўласан”, – деган эди Рамзан Қодиров.

Шу билан бир вақтда Қодиров жабр кўрган йўловчилардан кечирим сўраган ва бу ўсмирнинг хулқ-атвори чечен миллатига мос эмаслигини айтган эди.

Бундан бироз олдин Рамзан Қодиров Москвада ўқийдиган Чеченистонлик талабалар хулқ-атвори бузулган ҳолда ватанига қайтарилишини айтган эди.

Изоҳ билдириш