29114

Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди

Дунё 12 январь 12:54 1 144

Россия президенти Владимир Путин кеча, 11 январь куни россия ва хорижий оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни мақтади ҳамда бу қарама-қаршиликда унинг енгиб чиққанини ва бу ғалабани фақат қайд этиш қолганини таъкидлади.

“Фикримча, жаноб Ким Чен Ин, шубҳасиз, бу партияни ютди. У ўзининг стратегик вазифасини ҳал қилди: унда ядровий заряд бор, унинг эҳтимолий душмани ҳудуди, Ер шарининг исталган нуқтасигача етиб борадиган, 13 минг км.гача учадиган ракета бор”, деб айтган Путин.

Изоҳ билдириш