3492

Путин Бишкекка келди

Дунё 14 апрель 9:37 321

«Интерфакса»нинг маълумот беришича, Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига келди. Давлат раҳбари бу ерда жума куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо-давлатлари етакчилари учрашуви ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Кутилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида Иттифоқнинг ҳисобот давридаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинади, шунингдек иттифоққа аъзо-давлатларнинг 2017-2018 йиллардаги макроиқтисодий сиёсати йўналишлари белгилаб олинади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо-давлатлар етакчиларининг норасмий учрашуви эса Беларусь президенти Александр Лукашенко раислигида, Арманистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари иштирокида, тор доирада бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш