3471

Путин май ойида Хитойга боришини тасдиқлади

Дунё 14 апрель 8:32 288

Россия президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши бош вазирининг ўринбосари Чжан Гаоли билан учрашув вақтида маълум қилдики, у Пекинга бориб «Бир  минтақа — бир йўл» форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маълумот берган.

«ХХР раисининг «Бир  минтақа — бир йўл» халқаро форумида иштирок этиш таклифи бўйича Пекинга ишчи ташриф билан боришни режалаштирганман», – деган Путин.

Бундан олдинроқ 2017 йилнинг майида Пекинда ўтказиладиган «Буюк Ипак йўли» саммитида ҳам Россия президенти иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.

Пекинда 14-15 май кунларида  «Бир минтақа, бир йўл» шиори остида олий даражадаги халқаро форум бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш