7965

Путин Болалик декадасини эълон қилди

Дунё 29 май 21:03 313

Россия президенти фармонига кўра, 2018-2027 йилларда Россияда болаликнинг ўн йиллиги эълон қилинди, президент расмий интернет-портали хабарига кўра.

«2012-2017 йилларда болалар манфаатлари бўйича Миллий стратегиясини бажариш борасида эришилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, болаликни ҳимоя қилиш борасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида, 2018-2027 йиллар Россия Федерациясида Болалик ўн йиллиги эълон қилинади» — дейилган фармонда.

Россия президенти 3 ой муддат ичида 2020 йилга қадар болаликнинг ўн йиллиги доирасида амалга ошириладан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш бўйича Ҳукуматга топшириқ берди. Ушбу фармон 2017 йил 29 май кунидан кучга киради.

Изоҳ билдириш