33863

Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини маълум қилди

Дунё 12 март 8:49 189

Американинг санкциялари АҚШ президентлиги сайловларига «афсонавий аралашувлар» билан боғлиқ эмас, балки Россияни ривожланишини тўхтатишга уринишдан келиб чиқмоқда, деди Владимир Путин NBC телеканали Мегин Келлига берган интервьюсида, деб хабар берди РИА Новости.

«Эшитинг, санкциялар Россия томонидан АҚШдаги сайловларга аллақандай афсонавий аралашувлар билан мутлақо боғлиқ эмас. Санкциялар мутлақо бошқа нарса — Россиянинг ривожланишини тўхтатиш, Россияни тутиб туриш истаги билан боғлиқ»,- деди Россия президенти.

У тутиб туриш сиёсати даврий характер касб этганини ва ўн йиллардан буён давом этаётганлигини таъкидлади. Путиннинг фикрича, бу нафақат икки мамлакат муносабатларига, балки Америка бизнесига ҳам зарар етказади.

«Сиз билан Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда бўлгандик. Бизнес вакилларидан иборат энг катта делегация АҚШдан эди. Одамлар биз билан ишлашни исташмоқда, лекин Россияни тутиб туриш учун уларга ишлаш имконини беришмаяпти», — деди Путин.

Феврал ойи бошида АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Дэниел Коутс Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар пакетини маъқуллаганини билдирганди. Унга кўра, АҚШ Молия вазирлиги ушбу ҳафтада навбатдаги молиявий чекловлар рўйхатини эълон қилиши мумкин.

Изоҳ билдириш