48228

Петербургда 3 та уй ва метро бекати миналаштирилгани ҳақида ёлғон хабар берган ўзбекистонлик ушланди

Дунё 9 октябрь 13:53 371

Санкт-Петербургда охирги кунларда «миналаштирилган» бинолар ҳақидаги хабарлар оқими кўпайди. Бу ҳақида «Podrobno.uz» нашрига таяниб Дарё маълум қилди.

8 октябрь куни «112» хизматига Ўзбекистон фуқароси қўнғироқ қилиб, шаҳарнинг Дибенко кўчасидаги 3 та уй ва шу номли метро бекатига бомба қўйилганини билдирди.

Мазкур объектлар кўздан кечирилди, бироқ эвакуация ўтказилмади. Текширув давомида ҳеч қандай шубҳали ҳолат аниқланмади.

Ҳозирда 32 яшар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шу куннинг ўзида ва эртасига «112» хизматига бомба жойлаштирилган уй ҳамда касалхона ҳақида 2 та хабар келиб тушди. Уларнинг иккиси ҳам ўз тасдиғини топмади.

Изоҳ билдириш