39929

Патрушев: ОДКБга аъзо бўлган давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид ортиб бормоқда

Дунё 24 май 15:05 457

Россия хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев сўзларига кўра, Афғонистон шимолида жангарилар сони 15-20 минг кишини ташкил қилади ва ОДКБга аъзо бўлган давлатларнинг хавфсизлигига таҳдид ортиб бормоқда.

«ОДКБга аъзо бўлган давлатларнинг бевосита чегараларига яқин жойда террорчилик ташкилотлар фаолияти фаоллашмоқда. Афғонистон шимолида жангариларининг умумий сони 15-20 минг киши мавжуд бўлиб, шулардан 7 минг киши Тожикистон билан чегара яқин ҳудудларида жойлашган», — деб таъкидлади Патрушев ОДКБ хавфсизлик кенгаш котибларининг учрашув чоғида.

Унинг сўзларига кўра, «Исломий давлат» эмиссарлари ва «Толибон» ҳаракати ва бошқа террорчилик ташкилотларнинг фаоллашуви туфайли Афғонистонда вазият ёмонлашмоқда. Ушбу давлат ҳудудидан ОДКБга аъзо бўлган давлатларининг хавфсизлигига раҳна солмоқда.

«Шу билан бирга, Афғонистондаги террорчилик ташкилотларнинг Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонга ўтиш хавфи тобора кучаймоқда. Жангари гуруҳларининг киритиш, қуролларни етказиб бериш, экстремистлар сафига ёшларни жалб қилиш ҳаракатлари амалга оширилиши мумкин», — деб қўшимча қилди Патрушев.

Шу сабабли Россия ОДКБ доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни изчил кенгайтириб бормоқда. Бу ўз навбатида Афғонистондаги беқарор вазият шароитида истиқболли устунликка эга, деб якун ясади хавфсизлик кенгаши котиби.

Изоҳ билдириш