29774

Қозоғистондаги барча масжидларда жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилинади

Дунё 19 январь 12:41 421

Қозоғистондаги масжидларда бугунги жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилинади, деб хабар қилди Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизмати.

«Қозоғистон бош муфтийси Серикбай Ҳожи Ўраз ўзининг Ўзбекистондаги ҳамкасбига Ақтобе вилоятида мудҳиш фожеаси юзасидан ҳамдардлик телеграммасини юборди. Бундан ташқари, Қозоғистон бош муфтийси Қозоғистоннинг барча имомларига жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилиниши ҳақида телеграмма юборди», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси маълумотига кўра 2018 йил 18 январ куни Ақтобе вилояти Ирғиз туманида «Икарус» русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган.

5 киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988 йил 14 апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980 йил 10 январда туғилган).

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги автобус аварияси қурбонига айланган йўловчиларнинг бирламчи рўйхатини эълон қилди.

Изоҳ билдириш