29643

Қозоғистондаги бахтсиз ҳодисадан омон қолганлар ҳақида маълумот берилди (рўйхат)

Дунё 18 январь 14:51 1 642

Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетишига электр симларнинг қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси ёниб кетишидан 5 киши омон қолган. Маълумотларга кўра, уларнинг жароҳати оғир эмас. Автобусда жами 57 киши бўлган, уларнинг 54 нафари Ўзбекистон фуқаролари эди, қолган 3 киши — қозоғистонликлар.

Омон қолганлар рўйхати:
Пернебеков Максат (1985 йил туғилган, Қозоғистон фуқароси);
Қирғизбоев Нуржон (1968 йилда туғилган, Қозоғистон фуқароси);
Барат Танатаров (1978 йилда туғилган, Қозоғистон фуқароси);
Мирзаҳмедов Исроилжон (1980 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси);
Исоқов Аҳрор (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси).

Эслатиб ўтамиз, Автобус Ўзбекистондан Россияга кетаётган бўлган.

Изоҳ билдириш