29627

Қозоғистонда ёниб кетганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлгани тасдиқланди (видео)

Дунё 18 январь 14:00 1 497

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишининг бари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда, Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаменти маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«РИА Новости»нинг Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига асосланиб қўшимча қилишича, автобус ҳайдовчилари қозоғистонлик бўлган. Автобусда бундан бошқа мамлакат фуқаролари бўлмаган.

Ҳодиса 18 январь куни маҳаллий вақт билан 10:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўлининг 1068-километрида юз берган. Ҳаракат давомида «Ikarus» автобусида ёнғин чиққан, бу вақтда автобус салонида 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган.

Изоҳ билдириш