47460

Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетди. У Ўзбекистонга экспорт қилинади

Дунё 14 сентябрь 9:08 461

Қозоғистон раҳбарияти қўшни давлатларга бензиннинг ортиқча қисмини жўнатишни режалаштирмоқда, дея ёзади «Деловой Казахстан» нашри.

Бугунги кунда мамлакатда ортиқча бензин ҳажми 350 минг тоннага тенг. Бундай ҳолат ҳатто ҳали Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ қувватда ишга тушмаган бир пайтда кузатилмоқда.

«Октябрь-ноябрь ойларида ёнилғи-мойлаш материалларини экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади, акс ҳолда Қозоғистонда аввал ҳеч қачон бўлмаган тўхташларни амалга ошириш талаб этилади (заводлардаги махсус қурилмалар). Бугунги кунда иккита модернизация қилинган завод бизга бензин профицитини берди. Агарда бу 500 минг тонна бўлса, мамлакат бозори маҳсулотга тўлиб кетади», – дея маълум қилди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев.

Унинг сўзларига кўра, бензиннинг мўллиги Қозоғистон автомобилга ёқилғи қуйиш станцияларида нархлар ўртача 10 тенгега тушиб кетишига олиб келди. Айни пайтда мансабдорлар ёқилғи-мойлаш материалларини Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сотиш ҳақида битимлар имзоламоқда.

 

Изоҳ билдириш