29619

Қозоғистонда автобусда 52 киши ёниб кетди. Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин

Дунё 18 январь 13:49 781

Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида республика ИИВ қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича бўлим маълумот берди.

Ҳодиса Ақтўбе вилояти Иргиз тумани ҳудудида, Самара — Чимкент трассасида рўй берган. Автобус йўлда ёна бошлаган. Салонда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи бор эди. 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда йўловчиларнинг фуқаролиги аниқланмоқда, дейилади вазирлик хабарида. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра эса, ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар бўлиши мумкин.

Изоҳ билдириш