39922

Қозоғистон ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10 мингта грант ажратди

Дунё 24 май 14:43 452

Қозоғистон Республикаси ўзбекистонлик абитуриентлар учун 10 мингта грант ўринлари ажратди, деб хабар қилмоқда «Народное слово» газетаси.

Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев май ойида Самарқандда бўлиб ўтган “Қозоғистон таълими кунлари” тадбирида хабар қилди.

Ўзбекистонлик абитуриентлар Қозоғистоннинг 30та институт, университет ва академияларида имтиёзли равишда иқтисодий, техник, тиббий ва гуманитар соҳаларда олий таълим олишлари мумкин бўлади.

Айни дамда Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида олийгоҳларида берилган дипломларни ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган. Ушбу тадбир доирасида йил бошидан буён бир неча тадбирлар бўлиб ўтди. Хусусан  мар ойида Остондада Ўзбекистон маданияти кунлари, май ойида Чимкентда ўзбек-қозоқ бизнес форуми  ва бошқа тадюбирлар бўлиб ўтмоқда.

Изоҳ билдириш