29958

Қобулдаги меҳмонхонага қилинган ҳужумда 43 киши қурбон бўлди (видео)

Дунё 22 январь 9:22 559

Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига қуролли ҳужум уюштирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шанба, 20 январь куни соат 17:30 ларда беш нафар қуролланган жангарилар Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига бостириб киришди. Шундан сўнг меҳмонхонада 18 соат давомида отишма, портлаш овозлари эшитилиб турди. Бинонинг бир неча ойналаридан ёнғин чиқди.

Қобул шимоли-ғарбидаги тепаликда жойлашган Intercontinental меҳмонхонаси жангарилар қўлидан озод қилинди. Афғонистон ИИВ маълумотига кўра, меҳмонхонадан 126 киши озод қилинган, шундан 41 киши хорижликлардир. Энг сўнгги хабарларга кўра, ушбу терактда 43 киши қурбон бўлган.

Хабарда айтилишига кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Изоҳ билдириш