26127

Қобулда ўзбек тилида ёзилган расмий плакатлар пайдо бўлди

Дунё 10 декабрь 19:57 1 186

Қобул кўчаларида ўзбек тилида ёзилган расмий плакатлар пайдо бўла бошлади, деб хабар қилмоқда Facebookдаги гуруҳлардан бири BBC хабарига асосан.

“Олдин бундай ёзувларни кўрмас эдингиз. Ушбу ташаббус Афғонистон президенти саройи идораси томонидан амалга оширилмоқда. Масалан, мана бу плакат давлат лавозимидаги шахслар томонидан йўл қўйилган исрофгарчиликка таалуқли”, – дейилган хабарда.

Ушбу ишлар амалга оширилишидан асосий мақсад — Афғонистонда яшаётган ҳар бир миллат бизнинг ташаббусларимиздан огоҳ бўлсин, — дейди президент саройи идораси вакили.

Идора вакили сўзларига кўра, ушбу каби плакатлар нафақат Қобул кўчаларида, балким бошқа шаҳарларда ҳам пайдо бўлади. Ундан ташқари Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам ушбу тажриба қўлланилади. Лекин энг асосийси ушбу тажриба — келажакда одатий меъёрга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Ашраф Ғани олдин Афғонистонда нисбатан кам сонли миллатларга тегишли бўлган ўзбек ва туркман тилларини ривожлантиришга эътибор беришга ваъда берган эди.

Изоҳ билдириш