956

ОАВ Трамп ва Пентагон ўртасида зиддият мавжудлиги ҳақида хабар тарқатди

Дунё 16 март 15:05 326

«Defense News«нинг ёзишича АҚШ президенти Дональд Трампнинг жамоаси ҳамда Мудофаа вазири Жеймс Мэттис Пентагондаги муҳим лавозимларга тайинловлар борасида баҳслашмоқда.

Оқ уйдаги ва Мэттисга яқин манбаларнинг маълумотларига кўра, Трамп ўзини вазирликдаги муҳим ўринларга ўз номзодларини қўйишга ҳақли деб билмоқда. Вазир эса тайинловларни мустақил равишда амалга оширишни истамоқда. У кўрсатаётган номзодлар орасида Трампнинг ашаддий танқидчилари ҳам бор.

Мунозараларга сабаб бўлаётган номзодлардан бири дипломат Энн Паттерсон ҳисобланади. Мэттис унинг номзодини вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари лавозими учун илгари сурган. Ушбу аёл Never Trump акциясини фаол равишда қўллаб-қувватлаганди.

Бундан ташқари, Трамп бу ўринга Мира Рикардел номзодини тайинламоқчилиги айтилган. У республикачиларнинг сайловолди кампанияси даврида штабда мудофаа сиёсати бўйича маслаҳатчи бўлган, маъмурият учун мутахассислар саралаш жараёнида иштирок этган.

«Мэттис Оқ уйга Мира кетмаса, ўзи кетиши ҳақида маълум қилган», — дея маълумот берган Defense News суҳбатдошларидан бири.

Рикардел хонимнинг ўзи бу вазиятга муносабат билдиришни истамаган, аммо Оқ уйдагилар бу амалдор ўз ишини бажаришда давом этаётганини тасдиқлаган. Портал манбаларидан бири у савдо вазирлигига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган. У бу лавозимида ҳам мудофаа йўналишидаги алоқалар билан шуғулланиши мумкин.

Изоҳ билдириш