44446

ОАВ: Трамп СССР давридаёқ «ёлланган» бўлиши мумкин

Дунё 12 июль 10:16 955

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампни 1987 йилдаёқ, унинг Москвага ташрифи вақтида «қўлга олишган», деб ёзмоқда New York Magazine журнали.

Нашр Трампнинг сиёсий карьераси бошланиш даврини унинг Москвага меҳмонхона қурилиши билан боғлиқ ташрифи билан боғлайди. Хусусан, бу воқеа олдидан бир йил аввал Американинг бўлғуси президенти совет элчиси Юрий Дубинин билан учрашган эди. Хабар қилинишича, меҳмонхона қурилмай қолиб кетган, аммо «Трамп СССРдан сиёсий амбициялар билан қайтган».

Шунингдек, Кремлда Трампга нисбатан унинг 1987 ва 2013 йиллардаги Москвага ташрифлари бўйича компроматлар мавжудлиги тахмин қилинган. Бундан ташқари, АҚШ президенти ўз солиқ декларациясини эълон қилишни хоҳламаслиги, унинг узоқ йиллар давомида «турли усуллар билан россия пулларини олган бўлганлиги» билан боғлашмоқда.

Айни вақтда АҚШда Россиянинг гўёки америка сайловларига аралашуви ва Трампнинг Москва билан тахминий алоқалари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аммо Оқ уй маъмурияти ва Кремл бу айбловларни рад этади. Россия бу сингари айбловларни исботсиз деб атаб, уларни қатъий рад этиб келади.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков сайловларга аралашув бўйича айбловларни » мутлақо далилсиз», деб атаган.

АҚШ ва Россия президентлари Финляндия пойтахти 16 июль куни учрашишади. Кремль маълумотига кўра, улар иккиёқлама муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболи ва халқаро кун тартибидан ўрин олган муҳим масалаларни муҳокама қиладилар. Бу Трамп ва Путиннинг ҳеч қандай саммитларга боғланмаган тўлиқ форматдаги учрашуви бўлади.

Изоҳ билдириш