3466

ОАВ: Шимолий Корея 15 апрель куни янги ядро синовини ўтказиши мумкин

Дунё 14 апрель 8:26 299

Шимолий Корея яқин вақт ичида яна бир ядро синовини ўтказиши мумкин. Бундан сунъий йўлдошдан олинган суратлар дарак бермоқда, деб маълумот тарқатмоқда The New York Times газетаси.

Таъкидланишича, бу КХДРнинг сўнгги ўн йил давомидаги олтинчи ва “эҳтимол, энг кучли портлатиш синови” бўлиши мумкин. Хабарга кўра, мутахассислар сунъий йўлдошдан олинган суратларни ўрганиш жараёнида Шимолий Корея ўз ядро синовларини ўтказади, деб тахмин қилинувчи Мантапсан тоғида фаоллик кузатилган.

Газетанинг ёзишича, таҳлилчилар КХДР байрам кунларида ўз кучини кўрсатиб қўйишга интилади, деган фикрда. Уларнинг маълум қилишича, янги ядро синови мамлакат асосчиси Ким Ир Сеннинг туғилган куни – 15 апрель, шанба куни ўтказилиши мумкин.

Изоҳ билдириш