44467

Нима учун Макрон рафиқаси билан Москвага келмоқда?

Дунё 12 июль 12:06 525

Франция президенти Эммануэль Макрон футбол бўйича чемпионатнинг финал ўйини томоша қилиш учун Москвага келади, деб хабар қилди РИА Новости.

Финал ўйини 15 июл соат 18-00 да бошланади. Францияликларга қарши Англия — Хорватия баҳсида ғалаба қозонган жамоа майдонга чиқади.

Куни кеча Франция терма жамоаси Санкт-Петербургда Бельгия жамоасини 1-0 ҳисобда мағлубиятга учратди.

Франция жамоаси тарихда учинчи марта жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқди.

Улар 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлишган, 2006 йилда эса Италия жамоасига мағлуб бўлишди.

Франция жамоаси 14 та жаҳон чемпионатларида иштирок этган, у ФИФА рейтингида 9-чи ўринда.

Россияда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июн — 15 июль кунлари бўлиб ўтмоқда. Уйинлар 11 та шаҳарнинг 12 та стадионида бўлиб ўтмоқда.

Изоҳ билдириш