48869

Нима сабабдан қатор давлатлар олтин заҳираларини оширмоқда?

Дунё 5 ноябрь 11:14 404

Умумжаҳон Олтин Кенгаши (WGC) ўзининг ҳисоботида айтишига қараганда, Россия Банки 2018 йилнинг 9 ойи давомида 92,2 тонна олтин сотиб олган. Бу УОК тарихида қисқа вақт ичида амалга оширилган энг йирик харид бўлган, РИА Новости хабарига асосан.

Айни дамда Россия олтин заҳиралари 2000 тоннадан ортиб, дунёдаги барча  олтин заҳираларининг 17% ини ташкил қилди.

Шуни қайд этиш керак-ки, сўнгги вақтларда олтин сотиб олиш бўйича нафақат Россия, балким бошқа мамлакатлар ҳам рекорд қўймоқда. УОКнинг сўнгги ҳисоботи бўйича, 2018 йилнинг 3 кварталида дунё мамлакатлари Марказий Банклари охирги 148,4 тонна олтин сотиб олишди. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 22% га кўп.

2018 йилда энг кўп олтин сотиб олган малакатлар қаторига Қозоғистон, Туркия, Польша, Ҳиндистон ҳам қўшилган. Венгрия бўлса олтин сотиб олиш бўйича мутлақ рекорд ўрнатган. Ушбу мамлакат йил даволмида ўз олтин заҳираларини 10 бараварга оширган – 3,1 тоннадан 31,5 тоннагача.

Йирик харидорлар олтин сотиб олишда, албатта, жуда эҳтиёткор ҳаракат қилишади. Ҳеч ким олдиндан мен бу йил 100 тонна олтин сотиб оламан деб эълон қилмайди. Акс ҳолда йирик буюртма пайдо бўлганда таклиф нархи ҳам кескин ошиши мумкин. Марказий банклар секин-секин, кичик партиялар билан, доимий равишда сотиб олишда давом этади.

Лекин шунга қарамасдан, ушуб  бозори чаққон маҳсулотнинг нархи ошиши ҳам табиийдир. Август ойида Бир троя унцияси учун 1178 доллар бўлган олтин 29 октябрда – 1230,8 доллардан сотилиши кузатилди.

Хўш, нега Марказий банклар олтинни бунчалик яхши кўриб қолишди?

Олтинга талаб ва унинг нархи ошиши уни яна, энг қадрли товарига – халқаро айрбошлаш ва маблағни ишончли сақлаш воситасига айлантираётганга ўхшайди. Олдинлари “олтин жамлаш” тренди 3-4 мамлакатни  қамраб олган бўлса, энди бундай мамлакатлар сони 10 дан ортган. Қолган кўплаб малакатлар олтин жамламасада, ўз олтин заҳираларини сотишни тўхтатган.

Яъни, Бреттон-Вуд ва Ямайкада имзоланган, дунё резерв валютаси ҳақидаги шартноманинг тагига сув қуйилаётганидан дарак беради. Яъни, инсоният тарихида энг йирик пирамида, бўш пуфак бўлган – долларнинг саноқли кунлари қолганидан далолат бериши мумкин.

АҚШ дунёда тадбир этган молиявий тизимининг куни битаётганидан яна бир неча омиллар ҳам далолат бериши мумкин:

Бундан ностабил шароитда, табиийки иқтисодиётининг йирик  субъектлари эҳтиёт чораларини кўриб қўйишга мажбур бўлишади.

Хусусан, маълум  вазиятларда ўз қийматини йўқотиши мумкин бўлган ностабил манбаанинг активларидан имкон қадар халос бўлишга ҳаракат қилади.

Россия 2014 йилдан бошлаб Америка облигацияларидан воз кечишни бошлади. Айни дамда Россия Марказий Банки ихтиёрида бўлган АҚШ облигациялари миқдори 2010 йилга нисбатан 12 бараварга камайди. 2018 йилнинг бошидан буён эса 6 бараварга: 96 млрд доллардан – 14,9 млрд долларгача.

Бу эса фақат бир насадан – олдин “тинчлик ва барқарорлик ороли” ва ҳар қандай кризисдан маблағни сақлаб қолувчи “ишончли восита” ҳисобланган – АҚШ доллари ва АҚШ давлат облигациялари бугунги кунда ўз мақомини йўқотаётганидан далолат беради.

Изоҳ билдириш