34099

Назарбоев Раҳмонни “Парасат” ордени билан тақдирлади

Дунё 15 март 9:00 145

14 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев пойтахт Остонадаги Оқўрда қароргоҳида Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни қабул қилди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни “Парасат” ордени билан тақдирлади.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликка қўшган ҳиссангизни эътироф этган ҳолда Қозоғистонга бўлган донолик ва муҳаббат белгиси сифатида мен Сизни давлатимизнинг “Парасат” ордени билан мукофотлаш ҳақида қарорга имзо чекдим”,- деб таъкидлаган Нурсултон Назарбоев

Назарбоевнинг таъкидлашича, Раҳмон раҳбарлигида икки давлат ўртасида катта ишонч, ҳамкорлик ва дўстлик муносабатлари йўлга қўйилган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз ўрнида ушбу мукофот унинг учун “кутилмаган совға” бўлганини билдирган.

 
Изоҳ билдириш