38837

Назарбоев: Путиннинг қайта сайлангани тарихий воқеа

Дунё 16 май 8:10 300

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Владимир Путиннинг РФ президенти этиб қайта сайланганини тарихий воқеа деб атади ва бугунги мураккаб шароитда унга ишларида муваффақиятлар тилади, деб хабар берди РИА Новости.

«Ўн саккизинчи март куни тарихий воқеа содир бўлди. Сиз улкан ғалаба билан Россия халқи ишончини қозондингиз. Бундай мураккаб шароитларда россияликларнинг бу ишончи жуда бебаҳо», — деди Назарбоев РФ президенти билан Сочида бўлиб ўтган учрашув чоғида.

Назарбоев, россияликлар шу тариқа Путин томонидан «мураккаб шароитларда ўтказилаётган ўша иш, ўша йўналишга» ишонч билдиришганини таъкидлади. «Ҳаммасига бардош бериб, Россияни катта ёруғ йўлга олиб чиқишда Аллоҳдан сизга мустаҳкам соғлиқ тилайман», — деб тилак билдирди Назарбоев.

«Биз, Қозоғистон, Россияга энг яқин бўлган, у билан намунага лойиқ, энг яқин муносабатлар ўрнатган мамлакат сифатида буни жуда хоҳлаймиз», — деб қўшимча қилди у.

Назарбоев шунингдек, Россия ҳукуматининг бўлғуси аъзолари ҳақида тўхталди, Қозоғистонда кўпчилик уларни яхши билишини ва улар билан яқин ҳамкорлик қилишини таъкидлаб, уларга муваффақиятлар тилади.

Изоҳ билдириш