34153

Назарбоев: Марказий Осиёдаги муаммоларни ўзимиз ҳал қиламиз

Дунё 15 март 14:10 444

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашувида Остонада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашуви ҳақида фикр билдирди.

«Бизнинг ўз ички муаммоларимиз бор – иқтисодиёт, савдо, логистика ва бошқа масалалар — буларнинг барчасини ҳал қилишимиз учун имконият бўлади. Биз Марказий Осиё давлатларининг муаммоларини ечиш учун учинчи шахсларни чақирмаймиз. Биз муаммоларимизни ҳал қилиш, халқларимиз, муносабатларимиз учун шароит яратиш мақсадида учрашамиз, бошқа мақсадимиз йўқ», — деди Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари – Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур шаклда учрашув ўтказиш ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бўлиб, бу ташаббусни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қўллаб-қувватлашди.

Изоҳ билдириш