24410

Наполеоннинг олтин япроғи рекорд нархга сотилди

Дунё 22 ноябрь 10:27 467

Император Наполеон тожи учун махсус ясалган олтин дафна барги Париждаги аукционда 625 минг евро эвазига сотилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Лавр япроғи учун 625 минг евро. Лекин, агар шу япроқ Наполеон Бонопарт тожини безаб турган бўлса, у ҳолда бу нарх у қадар кўпдек туюлмайди. Қачонлардир француз императори тожининг бир қисми бўлган, атиги 10 грамм келадиган олтин япроқ якшанба куни франциянинг Фонтенбло шаҳрида ўтказилган аукционда сотилди. Савдонинг ташкилотчиси Жан-Пьер Осенат ушбу буюмни бетакрор деб ҳисоблайди:

1804 йилнинг 2 декабрида Олтин лавр япроқли тож билан Наполеон французлар императори сифатида тахтни эгаллаган. Бу воқеани Жак Дуи Давиднинг улкан картинасида  оқ-қора литография иллюстрация қилиб турибди. Япроқ император бошини ҳеч қачон безаб турмаган, чунки у тожни жуда оғир деб ҳисоблаган.

Изоҳ билдириш