18263

Москвада йирик муштлашув юз берди

Дунё 21 сентябрь 9:29 606

Москвада гастарбайтерлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар қилди РИА Новости ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган хабар асосида.

«Полиция ходимлари томонидан «Москва» савдо маркази олдида 50 нафар гастарбайтерлар иштирокидаги йирик тўқнашувнинг олди олинди», — дейилади хабарда.

«Гастарбайтерлар савдо маркази ёнида катта тўполон уюштирмоқчи бўлди, аммо бу полиция томонидан бостирилди. Савдо маркази қўриқлаш хизмати ходимлари юк ташувчи мигрантни калтаклагани туфайли ушбу ҳодиса юз берди. Кечқурун 50га яқин киши, шу жумладан гастарбайтерлар ҳам савдо маркази олдига келишган ва мажмуани қўриқлаётган ходимлар билан муштлашмоқчи бўлишди», — деб хабар қилган агентликка суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, вақтида етиб келган полициячилар туфайли тўполоннинг олдини олиб, тўқнашув иштирокчиларини қўлга олишга муваффақ бўлинган.

Изоҳ билдириш