2978

Мисрда уч ойлик фавқулодда вазият тартиби киритилиши эълон қилинди

Дунё 10 апрель 9:39 297

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий мамлакатда уч ойлик фавқулодда вазият тартибини киритди.

«Яқин уч ойга фавқулодда вазият тартиби эълон қилинади», деб айтди ас-Сисий 9 апрелда мамлакатда содир этилган терактлардан кейин халққа мурожаатида.

Бундан ташқари, Миср раҳбари Мудофаа миллий кенгаши йиғилиши натижаларига кўра террорчилик билан курашувчи Миллий кенгаш шакллантирилишини эълон қилди.

9 апрелда Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларидаги черковларда портлашлар содир этилди. Тантадаги бош черковда содир этилган терактда 31 киши, Искандариядаги Авлиё Марк черковидаги портлашда эса 13 киши ҳалок бўлди.

Изоҳ билдириш