43385

«Мир» тўлов карталари Ўзбекистон ҳудудида ҳам ишга тушиши мумкин

Дунё 2 июль 10:14 78

2014 йилда санкциялар туфайли Visa ва Mastercard Россянинг айрим банкларини ўз тўлов тизимларидан узиб ташлашган эди. Ўтган давр мобайнида Россия ўзининг мустақил тўлов тизимини ишга туширди.

Россияда 1 июлдан барча бюджет ойлик тўловлари «Мир» банк картасига ўтказилади. Халқаро Visa ва MasterCard тизимига тўловлар тўхтатилади, РИА Новости хабарига асосан.

Янги карталар тизимига ўтиш аҳоли учун катта қийинчиликлар туғдирмаслиги керак, чунки Россия тўрт йилдан бери ўз Миллий тўлов тизимини босқичма-босқич қуриб келмоқда. Маълумки 2014 йилдаги сиёсий кризис ва санкицялар натижасида бош офиси АҚШда жойлашган Visa ва Mastercard тўлов тизимлари Россияга нисбатан айрим чекловлар кирита бошлади. Хусусан улар Россянинг айрим банкларини ўз тизимларидан узиб ташлашган эди.

Шундан сўнг Россия 2014 йилнинг 23 июлида хорижий тўлов тизимларига мутлақ боғланмаган “Мир” тўлов тизимини қуришни бошлаган эди. Ўтган давр мобайнида бюджетдан маош оладиган барча ишчилар, яъни Дума депутатларидан бошлаб, ўқитувчилар, шифокорлар, каттаю-кичик мансабдорларнинг барчасига “мир” карталари берилди. Бугунги кунда бюджет тизимининг 95 % ишчиларига ушбу карта билан таъминланган.

Россиянинг Миллий тўлов карталари системаси 2020 йилга қадар 70 миллион кишини қамраб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бугунги кунда 37 миллион киши “Мир” карталари билан таъминланган. Ушбу карталар Россиянинг 150 та банки томонидан бериш йўлга қўйилган. Давлат ишчилари учун янги тўлов тизимига ўтиш жуда осон: улари ариза ёзади ва 10 кунда картани қўлларига олади. Россияда яшаётган 43,6 миллион нафақахўлар эса “мир” картаси олишга мажбур эмас. Улар 2020 йилнинг июл ойига қадар ўз хохишига қараб янги тўлов тизимига ўтишлари мумкин.

Бугунги кунда “Мир” карталари эгалари улардан фойдаланишда ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келаётгани йўқ. Ушбу карталарда нақд пул исталган банкоматда ечиб олиш мумкин, харид учун тўловлар эса, бошқа банк карталари қабул қилинаётган барча терминалларда қабул қилинади.

Айни дамда Россия ЕОИИ аъзо мамлакатлари ҳудудларида ҳам ушбу карталарни қабул қилиш имконияти бўйича музокаралар олиб бормоқда. Арманистонда эса “Мир” карталари аллақачон қабул қилинмоқда.

Visa, Mastercard каби дунёнинг йирик тўлов тизимлари эса, “Мир” карталари билан рақобат қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

“Бозор ҳажми йилига 20%га ошиб бормоқда, иккинчидан ҳозирча барча харидларнинг фақат 35% пластик карталар орқали амалга оширилмоқда. Бу барча учун ҳали имкониятлар кенг дегани. Соғлом рақобат эса — мижоз фойдаси”, — деб жавоб берди Visaнинг Россиядаги директори Екатерина Петелина.

MasterCard раҳбари Алексей Малиновский, бозорда 20 йилдан бери ишлаётганларини ва улар ўз мижозлари учун жуда яхши таклафларга эга эканликларини хабар қилди. “Мир” картаси вакиллари эса эришилган натижаларда тўхтамасдан, мижозлар учун янада қизиқарлироқ хизматлар таклиф қилиш ниятида. Хусусан, Миллий тўлов тизими раҳбари Владимир Комлев айтишига қарганда, улар “Мир” асосида Россиянинг барча йирик шаҳарларида йўловчи транспортида фойдаланса бўладиган универсал проездной ишлаб чиқишмоқчи. Ундан ташқари контактсиз тўловлар ва кэшбек тизимларини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. 2020 йилдан кейин “Мир” тўлов тизими муваффақиятли бўлишига Комелевнинг ишончи комил.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин-ки, тўрт йил давомида Россия ўз ҳудудида стабил ишлайдиган тўлов тизимини ташкил қила олди. Бугунги кунда “Мир” карталари Россиянинг барча савдо нуқталарида қабул қилинади. Хорижий мамлакатларда фойдаланиш учун Maestro, JCB ёки Unionpay тўлов тизимларидан бири орқали кобейджинг карта очиш керак бўлади.

«Мир» тўлов карталари яқин вақт ичида Ўзбекистонда ҳам ишга тушиши мумкин. Uzcard-Мир кобейжинг карталари ишга туширилиши мумкинлиги ҳақида Ўзбекистон Ягона процессинг маркази директори Ахрор Махмудов Spot.uz нашига хабар қилган эди.

 

Изоҳ билдириш