3644

Микроавтобус поэзд билан тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Дунё 14 апрель 17:08 379

Россиянинг ОМСК вилоятининг серқатнов йўлида юк ташувчи поезд болаларни олиб келаётган микроавтобусни уриб кетди. Бу хақида «Nation News» хабар бермоқда.

Газел микроавтобусида жами 13 киши бўлиб, уларнинг бири хайдовчи бўлса, иккинчиси ўқитувчи бўлган. Қолган 9 киши мактаб ўқувчилари эди. Халокат оқибатида олти нафар бола турли даражадаги жарохатлар билан касалхонага олиб кетилган. Ўқитувчи ва хайдовчи фожиа жойида хаётдан кўз юмди. Маълумотларга қараганда болаларнинг барчаси Нововаршавск гимназияси ўқувчилари бўлган.

Халокат Нововаршавка- Победа йўлининг 136-километрида юз берган.

Прократура ходимларининг такидлашича, Газел хайдовчиси светофорнинг қизил чироғи ёниб турган бўлсада, темир йўлни кесиб ўтишга қарор қилган ва натижада катта тезликда келаётган поезд билан тўқнашиб кетган.

Омск вилоят тергов кўмитаси фожиа юзасидан жиноий иш қўзғатган.

Изоҳ билдириш