18113

Мексикада юз берган кучли зилзила оқибатида тахминан 150 киши ҳалок бўлди

Дунё 20 сентябрь 10:34 454

Сешанба куни тунда  Мексика жанубидаги Пуэбла де Зарагоза шаҳрининг яқинида кучли зилзила содир бўлди. Мексиканинг қутқарув хизмати маълумотларига кўра, фалокат натижасида 149 киши нобуд бўлган, кўплаб бинолар вайрон бщлган, дея хабар беради РИА Новости.

Мексиканинг пойтахтида кучли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Халқаро аэропорт ва Мексика конферентсиясини вақтинча тўхтатиб қўйди. Уяли алоқа фаолияти бузилди.
Мамлакат бўйлаб 4,5 миллиондан ортиқ киши вақтинчалик электрсиз қолмоқда, ҳозирги пайтда кўплаб ҳудудларда энергия таъминоти тикланди.

Эслатиб ўтамиз,  сўнгги пайтларда Мексикада иккинчи бор кучли зилзила содир булмоқда. Бундан аввал 7 сентябр куни содир бўлган зилзила оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳ билдириш