Proceso нашрининг ёзишича қўнаётган самолёт билан селфига тушиш пайтида мексикалик икки қиз халок бўлган.
Бахтсиз ходиса Чинипас шахрини аэродромининг учиш-қўниш йўлагида содир бўлган. Қизлар қўнаётган самолёт фонида селфига тушаётган пайтларида қўшни йўлакдаги самолёт қаноти уларни бошига урилган.
Хабарда қизлар иккинчи самолёт овозини кучли шовқин туфайли эшитмаганликлари мумкинлиги айтилмоқда.